2 Август 2025 1035

Сакен Полатов Asian Boxing вице-президенти этиб сайланди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Сакен Полатов Ациан Бохинг ташкилотининг вице-президенти лавозимига сайланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Джетибаевични ушбу нуфузли лавозимга сайланганлиги билан табриклайди ҳамда масъулиятли фаолиятида муваффақият ва куч-ғайрат тилайди.

Text to speech