1 Август 2025
891
Тарихий натижа: Илк бор курашчи қизимиз жаҳон чемпиони бўлди!
Афинада ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар. Бугунги баҳслар Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий аҳамият касб этди. Боиси, унда қизлар ўртасидаги беллашувларда илк бор ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу натижага -40 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз Шоҳиста Шоназарова эришди. Чорак финалда Германия, ярим финалда АҚШ вакилларини бирорта балл бермасдан мағлуб этган юртдошимиз финалда япониялик спортчини ҳам 11:0 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.
