1 Август 2025
617
Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди
Таиландда бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 25 мамлакатидан 367 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Мамлакат бокс федерациясининг маълум қилишича, турнирда жами 38 нафар боксчимиз медаллар учун кураш олиб боради. Ҳамюртларимиз бугундан иштирокларини бошлашди.
