1 Август 2025 810

Курашчи қизимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.

-65 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз муросасиз кечган баҳсларда фақатгина ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой берди холос. Мусобақа давом этади.

Text to speech