31 Июль 2025 891

Сингапур сафари муваффақиятли ва сермаҳсул ўтди

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга хизмат сафари муваффақиятли якунланди. Сафар давомида халқаро ташкилотлар раҳбарияти билан ўтказилган учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, спорт соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Silk Road-2026 номи остида ташкил этиладиган сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичларидан бирини Тошкентда ўтказиш борасида ижобий келишувга эришилди. Мазкур музокаралар келгусида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Text to speech