31 Июль 2025 578

Армен Багдасаровни табриклаймиз!

Бугун ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон учун дастлабки медални тақдим қилган спортчи, дзюдо бўйича Атланта-1996 ёзги Олимпия ва Бангкок-1998 ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори, икки карра Осиё чемпиони, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвонлари соҳиби Армен Багдасаров туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Армен Юревични таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech