30 Июль 2025
641
Андижонда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ўтказилди
Андижонда дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқич беллашувлари ташкил этилди. Умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада 150 нафарга яқин полвон ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Якунда Артём Штурбабин (-66 кг), Беҳруз Хомидов (-81 кг), Шарофиддин Болтабоев (-90 кг) ва Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонишди. Ушбу турнир орқали терма жамоа мураббийлар штаби асосий таркиб вакиллари билан бир қаторда захира спортчиларининг ҳам бугунги ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлди.









