Ру En O'z
26 Июль 2021 1395

Зайнаб Дайибекованинг ғалабали юриши давом этади

Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Бироз аввал у навбатдаги рақибини ҳам мағлуб этди.

Иккинчи даврада ҳамюртимизга Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шао рақиблик қилди. Дайибекова ушбу беллашувни ҳам кўнгилдагидек ўтказиб, 15:10 ҳисобида устун келди. Кейинги даврада Зайнаб Италия ва Жанубий Корея вакиллари ўртасидаги жанг ғолибига қарши курашади.

Text to speech