30 Июль 2025
702
Ўзбекистон ва Корея Республикаси спортида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишди
Сингапурда ўтаётган сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Корея Республикаси Спорт ва Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон томонидан Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Корея Республикаси томонидан мамлакат Спорт ва Олимпия қўмитаси Президенти Сёнг Мин Рью иштирок этди.
Музокаралар давомида келгусида икки давлат Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиши, терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиши ва тизимни ривожлантиришда тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.









