29 Июль 2025 582

Тарихий натижа қайд этган Универсиадачиларимиз тантанали кутиб олинди

Германияда ўтказилган Рейн-Рур-2025 Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ташкил этилган тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбарияти ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган расмийлар талаба спортчиларимизни эришган тарихий муваффақияти билан қутлаб, уларга келгусида ҳам янада улкан зафарлар тилашди.

Эслатиб ўтамиз, 16-27 июль кунлари ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан 113 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаган эди.

Text to speech