27 Июль 2025
790
Умар Бозоров Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида кумуш медални қўлга киритди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистонда ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасидаги иккинчи медалига эга чиқди. Бугунги беллашувларда иштирок этган Умар Бозоров кумуш медаль билан тақдирланди.
-90 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз финалда япониялик Рику Окадага мағлуб бўлди ва мусобақани иккинчи поғонада якунлади.
Шунинг билан Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 тадан олтин ва кумуш медаллари билан якунлади.
