Ру En O'z
26 Июль 2021 1987

Зайнаб Дайибекова ҳамюртларимизнинг бугунги чиқишини муваффақиятли бошлаб берди

Ўзбекистон делегцияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кун баҳслари бошланди. Вакилларимиз орасида қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова биринчи бўлиб стартга чиқди.

Сабля йўналишида кечган жангда қиличбозимиз мезбонларнинг асосий вакилларидан бири Аоки Чикага қарши баҳс олиб борди. Муросасиз ўтган беллашув Дайибекованинг 15:9 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз кейинги босқичга йўл олди. Энди у хитойлик Яци Шао билан ҳисоб-китоб қилади.

Text to speech