26 Июль 2025 531

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичига тайёргарлик олиб борилмоқда

Август ойида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу мусобақага катта ҳажмда тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмиталари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларда тайёргарлик жараёнини ўрганмоқда. Ўрганиш давомида мусобақалар ташкил этиладиган объектлар кўздан кечирилиб, жойларнинг ҳолати таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, иштирокчиларга барча шарт-шароитларни яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинмоқда.

Text to speech