26 Июль 2025
563
Волейболчиларимиз Пуэрто-Рико устидан ғалаба қозонишди
Волейбол бўйича Ўзбекистон U19 жамоаси Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи ғалабасига эришди. Пуэрто-Рико билан баҳс олиб борган йигитларимиз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ўзбекистон 3 – 0 Пуэрто-Рико
(25:18, 25:21, 25:14)
