26 Июль 2025 520

Байдаркачимиз Арина Танатмишева жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Португалиянинг Монтемор-о-Велью шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.

U23 ёш тоифасида 1000 метр масофага кечган байдаркачилар баҳсида Арина Танатмишева марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Text to speech