25 Июль 2025
477
Волейболчиларимиз Покистонга мағлуб бўлишди
Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионатида иккинчи тур баҳслари ортда қолмоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси покистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, беллашув рақиб жамоанинг ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон 0 – 3 Покистон
(23:25, 18:25, 21:25)
