25 Июль 2021
1842
Чавандозларимиз Гран-при йўналишида энг яхши бўлишди
Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган «Maxima stables» от спорти клубида конкур бўйича Евросиё чемпионатида кучлилар сараланди.
Мусобақанинг асосий дастури ҳисобланмиш Гран-при йўналиши ҳамюртларимиз учун омадли келди. 145 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш бўйича кечган баҳсда ҳамюртларимиз олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишди. Бу борада Умид Комилов энг яхши натижани қайд этган бўлса, Нуржан Туякбаев иккинчи бўлди.
Шунингдек, “Колорадо” тулпорида иштирок этган Туякбаев 130 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида иккинчи бўлди. Ушбу йўналишда иштирок этган Баҳромжон Газиев кучли бешликни якунлаб берди. Шунингдек ёшлар ўртасида кечган 115 смли тўсиқларда Бобур Валижонов ҳам бешинчи натижани қайд этди.