25 Июль 2025 551

Муса Аймуратов жаҳон чемпионатининг саралашидан муваффақиятли ўтди

Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Дастурга кўра, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шпага ва сабля дастурларида баҳс олиб боришади.

Ортда қолган кун сабля бўйича кечган эркаклар ўртасидаги саралаш баҳсларида Муса Аймуратов муваффақиятли қатнашиб, медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Бугун у иштирокини 1/32 финалда франциялик Максим Пьянфеттига қарши бошлайди.

Шунингдек, шпагачи қизларимиз жамоавий дастурда ўз омадларини синаб кўришади. Улар 1/16 финалда Швейцарияга қарши баҳс ўтказиши кўзда тутилган.

Text to speech