24 Июль 2025 1064

Волейбол бўйича Тошкентда старт олган жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун пойтахтимизда волейбол бўйича У19 ёш тоифасидаги йигитлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Бироз аввал «Юнусобод» спорт мажмуасида юртимизда илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Халқаро волейбол федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Спорт вазирликлари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Маросимда сўз олган расмийлар мамлакатимизда жамоавий спорт турлари ривожига катта эътибор қаратилаётгани, бунинг натижасида волейбол ёшларимизнинг севимли спорт турига айланиб бораётгани ҳақида таъкидлашди. Ўз ўрнида, хорижлик меҳмонлар юртимиз бундай нуфуздаги мусобақани юқори савияда ташкил эта олаётгани, инфратузилманинг юқори эканига алоҳида урғу беришди.

Тадбирдан сўнг расмийлар терма жамоамиз аъзолари билан учрашиб, уларга масъулиятли ўйинлар олдидан омад тилашди.

Text to speech