24 Июль 2025 788

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни юртимиздаги Олимпия оиласи, кўп сонли спортчи ва мураббийлар, функционерлар, спорт фахрийлари номидан бугунги таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.

Сизнинг бевосита раҳбарлигингизда сўнгги йилларда мамлакатимизда Олимпия ҳаракати мисли кўрилмаган даражада юксалиб, спортчиларимиз нуфузли халқаро майдонларда юрт байроғини баланд кўтариб келмоқда. Ўзбекистон спортининг жаҳон ареналарида бугунги салоҳияти ва ютуқлари, айни пайтда, соғлом миллат ва соғлом жамият сари олиб борилаётган сиёсатингизнинг амалий натижасидир.

Миллий Олимпия қўмитаси жамоаси номидан Сизга мустаҳкам соғлиқ, бардавом куч-ғайрат ва фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Юртимиз равнақи, спортимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизда доим омад ёр бўлсин!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси жамоаси

Text to speech