23 Июль 2025
559
Рейн-Рур-2025: Шукуржон Аминова бронза медали соҳиби
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида навбатдаги медаль. Бу сафар дзюдочимиз Шукуржон Аминова ўз номими совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.
-57 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳшда италиялик рақибини мағлуб этди ва шоҳсупадан жой олди.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронзани ташкил қилмоқда.
