23 Июль 2025 600

Рейн-Рур-2025: Ўзбекистон делегацияси Универсиадалардаги энг яхши натижасини янгилади!

Германияда ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Ҳозиргина якунланган таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий беллашувда ҳамюртларимиз олтин медалга сазовор бўлишди.

Мисрга қарши кечган муросасиз баҳсда юртдошларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Беллашувларда Диёрахон Азизова, Мадина Мирабзалова, Шоҳжаҳон Каримбоев ҳамда Нажмиддин Қосимҳожиев жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Қайд этиш жоиз, спортчиларимиз шу пайтгача Универциада ўйинларида 3 та олтин медалга эга чиқмаган эди.

Шунинг билан делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.

Text to speech