23 Июль 2025
654
Рейн-Рур-2025: Лазиза Ҳайдарова дзюдочиларимизнинг дастлабки медалига муаллифлик қилди
Универсиада ўйинларида бугун баҳсларга киришган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам дастлабки медални расмийлаштирди. -48 кг вазн тоифасида курашган спортчимиз Лазиза Ҳайдарова бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалгача етиб борган ҳамюртимиз учинчи ўрин учун беллашувда полшалик Паулина Шлахтани вазари баҳоси билан мағлуб этишни уддалади.
Ушбу натижа билан делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.
