22 Июль 2025 464

Рейн-Рур-2025: Таэквондочи йигитларимиз бронза медалларига эга чиқишди

Германия бўйлаб ташкил этилаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг бугунги баҳсларида таэквондо WT бўйича жамоавий дастурдаги беллашувлар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини ёздириб қўйди.

Шоҳжаҳон Аҳмедов, Умиджон Туропов ва Марат Мавлоновдан иборат жамоамиз ярим финалгача етиб борди ва бронза медаллари билан тақдирланишди.

Шунинг билан, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирги ҳолатга кўра 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронзага етди.

Text to speech