22 Июль 2025 538

Рейн-Рур-2025: Элдорбек Усмонов иккинчи медалини қўлга киритди

Германияда давом этаётган Универсиада ўйинларининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон делегацияси учун омадли ўтди. Сузувчимиз Элдорбек Усмонов мусобақадаги иккинчи медалига сазовор бўлди.

100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича финал дастурида қатнашган юртдошимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси бугунги кунни 2 та олтин, 4 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.

Text to speech