Кун дайжести
Рейн-Рур-2025: Бугун ҳамюртларимиз 17 та дастурда қатнашишади
Бугун Германия мезбонлик қилаётган ёзги Универциада ўйинларининг бешинчи кун баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон делегацияси аъзолари 5 та спорт турида (сузиш, таэквондо WT, стол тенниси, енгил атлетика, теннис) жами 17 та дастурда иштирок этишади.
Курашчиларимиз Венгрия турнирини 2 та медаль билан якунлашди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдулло Алиев (-72 кг) кумуш ва Жалгасбай Бердимуратов (-82 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди
Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Қирғиз Республикасида филиппинлик Марк Антониога қарши ўзининг профессионал боксдаги еттинчи жангини ўтказди. 8 раунд тўлиқ давом этган баҳсда барча ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди.
Конкурчиларимиз халқаро турнирда иштирок этишди
17-20 июль кунлари Россиянинг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари нуфузли ўринларни қўлга киритишди.
Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди
17-21 июль кунлари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар баҳсида Тошкент вилояти биринчи, Наманган вилояти иккинчи ва Андижон вилояти учинчи ўринни эгаллади.




