20 Июль 2025
639
Кураш афсонаси Артур Таймазовни табриклаймиз!
Бугун эркин кураш бўйича Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби, 2 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Артур Таймазов 46 ёшни қарши олмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Артур Борисовични таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
