19 Июль 2025
893
Рейн-Рур-2025: Офарин, Тахмина! Бизда иккинчи олтин медаль!
Германиядан яна бир ажойиб янгилик. Бугунги баҳслар бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромованинг бенефисига айланиб кетмоқда.
Юртдошимиз тасмадаги дастурда энг юқори балл жамғариб, ўзи ва делегациямизга мазкур Универсиададаги иккинчи олтин медални келтирди.
Ушбу натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 2 та олтин ва 3 та кумуш медали мавжуд.
