19 Июль 2025
733
Спортда етакчи ёшлар сафи кенгаймоқда
Бугун Ёшлар ишлари агентлигида мамлакатимизда янгидан йўлга қўйилаётган “Ёш спорт етакчилари” дастурининг иш бошлашига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Агентлик директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси директори Ширин Абидова ҳамда кўплаб спортсевар ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни қизиқишларига мос дастурларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкентда ўтадиган халқаро мусобақаларда волонтёрларнинг тажрибасини орттириб, йирик комплекс мусобақаларда ҳам уларнинг иштирокини таъминлаш борасида фикр алмашилди.









