16 Июль 2025
775
Юртимиз мезбонлик қиладиган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясининг санаси маълум
2026 йил мамлакатимиз ўз тарихида илк бор Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясини қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик. ООК ушбу тадбир санасини эълон қилди.
Унга кўра, қитъамиз спортига оид муҳим воқеликлар муҳокама қилинадиган тадбир 26 январь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Қайд этиш жоиз, ушбу Бош ассамблеяда ООК Президентлигига сайлов ўтказилади.
