16 Июль 2025
794
Бугун Рейн-Рур-2025 ёзги Универсиада ўйинлари бошланади
Бугун Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари старт олади. 119 давлатдан 5100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.
Делегациямиз бу галги Универсиада ўйинларида 11 спорт турида 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчи билан иштирок этишни режа қилган.
Беллашувлар Германиянинг 6 та шаҳрида ташкил этилиши белгиланган. Дастурга кўра, бугун Дуйсбург шаҳрида тантанали очилиш маросими ўтказилади.
