13 Июль 2025
710
Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёровани табриклаймиз!
Бугун дзюдо бўйича ўзбекистонлик биринчи Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари эгаси, “Келажак бунёдкори” медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Диёра Келдиёрова туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги айём билан қутлаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.
