11 Июль 2025 615

Таэквондочиларимиз “World Diamond Games” мусобақасида олтин медалга сазовор бўлишди

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WT бўйича “World Diamond Games” мусобақаси бошланди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медаль ёзилди.

Мазкур мусобақада ноодатий вазн тоифалари белгиланган бўлиб, ҳамюртларимиз Озода Собиржонова ҳамда Мадина Шониёзова жуфтликда -110 кг (икки спортчининг вазни) вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этишди. Юртдошларимиз ярим финалда Сингапур, финалда эса мезбон Корея Республикаси вакилларини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратишди.

Терма жамоамиз аъзолари эртага ўз чиқишларини давом эттиришади. Унда таэквондочиларимиз микст дастурида медаллар учун баҳс олиб боришади.

Text to speech