11 Июль 2025
614
Владимир Свечников Венгриядаги турнирда олтин медални қўлга киритди
Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владимир Свечников олтин медалга эга чиқди.
Ҳамюртимиз 10 метр масофадан тўппончадан отиш баҳсларининг саралаш дастурида 588 очко жамғариб, энг юқори балл билан финалга йўл олди. Медаллар учун курашда ҳам юқори салоҳиятини намойиш этиб, мусобақага ғолибига айланди.
1. Владимир Свечников (Ўзбекистон)
2. Аталлаҳ Аланази (Саудия Арабистони)
3. Жонатан Гуанжи (Малайзия)


