10 Июль 2025 747

Чигирев ва Гейниш Олимпия мавсумига тайёргарлик кўришяпти

Жазирама ёз кунлари қиш тафтини ҳис этинг. Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари лицензиатлари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш шу кунларда янги мавсумга тайёрланишмоқда.

Ҳамюртларимиз машғулотлар давомида Олимпия мавсуми учун янги дастурлар ва элементлар устида ишлашмоқда. Ўқув-машғулот йиғини Москва шаҳрида олиб бориляпти.

Text to speech