11 Июль 2025 833

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз Осиё чемпионатида очколар ҳисоби ва медаллар сони бўйича биринчи ўринни эгаллашди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. +86 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғаришди.

Кумуш медаль:
+86 кг: Нигора Сувонова (силтаб кўтариш, ёшлар)
+86 кг: Нигора Сувонова (икки кураш, ёшлар)

Бронза медаль:
+86 кг: Нигора Сувонова (даст кўтариш, ёшлар)
+86 кг: Моҳинур Эсонбоева (икки кураш, ёшлар)

Шу тариқа, ўсмирлар жамоамиз мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 20 та бронза, ёшларимиз эса 5 та олтин, 13 та кумуш ҳамда 10 та бронза медалларини жамғаришди. Аҳамиятлиси, ҳар икки жамоамиз очколар ҳисоби ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича Осиёнинг энг яхши жамоасига айланди.

Text to speech