Ру En O'z
25 Июль 2021 1825

Ольга Забелинская Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини якунлади

Велоспортнинг шоссе йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг Олимпиададаги иштироки якунланди. Бироз аввал вакилимиз 137 километрга кечган гуруҳ пойгаси йўналишида финиш чизиғини кесиб ўтди.

Асосан Европа вакиллари билан кечган кучли рақобатда ҳамюртимиз тўққизинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Пойгада австриялик Анна Кизенхофер ғалабани қўлга киритган бўлса, нидерландиялик Аннемик ван Влутен кумуш медалга сазовор бўлди. Италиялик Элиза Боргини эса кучли учликни якунлаб берди. Аҳамиятлиси, Забелинская осиёлик спортчилар орасида энг яхши натижага муаллифлик қилди.

Text to speech