9 Июль 2025 677

Сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

11 июль – 3 август кунлари Сингапурда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бир қатор дастурларда баҳс олиб боришади. Узбекистан ақуатисс федерациясининг маълум қилишича, дунё биринчилигида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Синхрон сузиш (18-25 июль):
Техник ва эркин чиқиш (соло): Сабина Маҳмудова
Техник ва эркин чиқиш (жуфтлик): Сабина Маҳмудова ва Зиёда Тошхўжаева

Сувга сакраш (26 июль – 3 август):
Вячеслав Качанов (1 ва 3 метрли трамплин)
Игорь Мялин (10 метрли платформа)
В.Качанов / И.Мялин (3 метрли трамплин, жуфтлик)

Сузиш (27 июль – 3 август):
Иля Сибирцев (400, 800 ва 1500 метрга эркин усулда)
Элдорбек Усмонов (50 ва 100 метрга баттерфляй)
Паризод Абдукаримова (50 ва 100 метрга чалқанча)
Осиёхон Реджапова (100 ва 200 метрга эркин усулда)

Text to speech