9 Июль 2025 567

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар cерияси"да олтин медални қўлга киритди

Бугун Корея Республикасининг Чунчеон шаҳри мезбонлик қилаётган "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлари серияси" мусобақаси доирасида аралаш жуфтлик йўналишидаги беллашувлар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга эга чиқди.

Жамоамиз дастлабки босқичда Қозоғистон термасини 2:1, ярим финал босқичида мезбон Корея Республикасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳал қилувчи жангда эса юртдошларимиз Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, мусобақа ғолибига айланди.

Баҳсларда юртимиз шарафини Исломбек Ражабов (-68 кг), Шуҳрат Салаев (-87 кг), Мадина Мирабзалова (-57 кг) ҳамда Диёра Азизова (-62 кг) ҳимоя қилди.

Энди жамоамиз "World Taekwondo Diamond Games" турнирида иштирок этади.

Text to speech