8 Июль 2025 1082

Спорт вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Спорт вазирлигининг биринчи ярим йил якунлари бўйича кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Унда ортда қолган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, устувор режалар белгилаб олинди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти директори Одил Абдурахманов, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, спорт федерация ва ассоциацияларининг масъуллари ҳам иштирок этишди.

Анжуман давомида МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларининг тайёргарлигини ҳар томонлама пухта ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар ҳақида гапирди.

Шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг минтақавий босқичи якунлари бўйича маълумот берди.

Тадбир давомида 2025 йилда бўлиб ўтадиган нуфузли комплекс мусобақаларга миллий терма жамоаларнинг тайёргарлигини ташкил этиш ва кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича батафсил тўхталиб ўтилди.

Text to speech