8 Июль 2025 665

Эркин кураш бўйича U15 жамоамиз ҳам Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади

Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ниҳоясига етди. Ортда қолган кун эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.

 Олтин медаль:
-38 кг: Асомиддин Бадриддинов
-75 кг: Абдуқодир Сарсенбаев

 Кумуш медаль:
-52 кг: Беҳзодбек Иброҳимов
-68 кг: Муҳаммадали Мўйдинов

 Бронза медаль:
-48 кг: Ёсинали Сиддиқов
-57 кг: Исмоилжон Назиржонов

Ушбу натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллашди. Эртадан ушбу шаҳарда У20 ёш тоифасидаги баҳслар старт олади.

Text to speech