7 Июль 2025
828
Тошкентда Халқаро волейбол кунининг 130 йиллиги кўтаринки руҳда ўтказилди
7 июль бутун дунё бўйлаб Халқаро волейбол куни сифатида нишонланади. Ушбу сананинг 130 йиллиги жорий йил юртимизда ҳам ўзгача шукуҳда қарши олинди.
Пойтахтимиздаги ЖАР спорт мажмуасида бугунги санага бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти, соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Юзлаб волейбол ишқибозларини бир жойга жамлаган мазкур тадбир доирасида югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди.









