6 Июль 2025 589

Чавандозларимиз Минскда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

Беларусь пойтахтида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Дўстлик кубоги” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтгача 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медалга 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Бекзод Қурбонов сазовор бўлди. Юртдошимиз ушбу натижага “Matts V.G.” тулпори билан эришди. Шунингдек, 130 см баландликда кечган жамоавий йўналишда Бекзод Қурбонов ва Дилшод Шокиров бронза медалларига эга чиқишди.

Text to speech