6 Июль 2025 608

Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпионига қарши жанг қилади

Қозоғистонда бокс бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Ўтказилган ярим финал жангларида Навбаҳор Ҳамидова америкалик азалий рақибларидан бирини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Феруза Казакова, Соҳиба Рўзметова ҳамда Азиза Зокирова эса мусобақани бронза медали билан якунлашди.

-54 кг: Феруза Казакова - Сакши (Ҳиндистон) 0:5
-80 кг: Соҳиба Рўзметова - Эсета Флинт (Австралия) 0:5
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле Маккейн (АҚШ) 4:1
-75 кг: Азиза Зокирова - Суннива Ҳофстад (Норвегия) 0:3

Бугун мусобақанинг финал жанглари ўтказилади. Унда Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилади.

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Бусеназ Сурменели (Туркия)

Text to speech