5 Июль 2025 926

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Бугун Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришди. Барча вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

 Олтин медаль:
-44 кг: Содиқжон Ҳамидов

 Кумуш медаль:
-41 кг: Афрузбек Ибрагимов
-52 кг: Самандар Мадаминов

 Бронза медаль:
-38 кг: Меҳмет Аннагелдиев
-57 кг: Муҳаммадазиз Ғофуров
-62 кг: Муҳаммадрасул Ҳакимов
-75 кг: Азамат Раҳматов

Ушбу натижа билан «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди. Эртага қизлар кураши бўйича баҳслар ўтказилади.

Text to speech