5 Июль 2025
527
Дзюдочиларимиз Олмаотадаги турнирда биринчи бўлишди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўз якунига етди. 9 мамлакат вакиллари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ёш дзюдочиларимиз турнирда 8 та олтин, 10 та кумуш ва 11 та бронза, жами 29 та медаль қўлга киритишди. Иккинчи ўринни эгаллаган Қозоғистон термаси ҳисобида эса 5 та олтин, 4 та кумуш ва 12 та бронза медаллари мавжуд. Учинчи ўриндаги Мўғулистон жамоаси эса 2 та олтин медаль жамғарган.






