4 Июль 2025
603
Оғир атлетикачиларимиз катта таркибда Осиё чемпионатида иштирок этишади
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. 10 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Мамлакат оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, мазкур қитъа биринчилигида 32 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради. Дастурга кўра, юртдошларимиз эртадан баҳсларга киришишади.
