29 Июнь 2025 821

Илк бор академик эшкак эшувчимиз Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди

Швейцариянинг Люцерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мазкур тоифадаги мусобақада дастлабки медалини қўлга киритди.

LM1x дастурида (енги вазнли яккалик) кечган баҳсларда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шаҳзод Нурматов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Text to speech