27 Июнь 2025
908
МОҚ раҳбарияти Турин политехника университетида IT ва инновацион стартаплар билан танишди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти IT ва инновацион технологиялар соҳасидаги янги стартап-лойиҳалар билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.
Бунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ва Университет раҳбарияти соҳадаги изланишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ташриф доирасида расмийлар университетда фаолият юритаётган иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг яратилаётган лойиҳалари, келгусидаги режалари ва инновацион ғоялари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, спорт соҳасини рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида ёшлар иштирокида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.



















