27 Июнь 2025
969
Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида байрам тадбири ташкил этилди. Унда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини тарғиб қилишда кўп йиллардан буён фаоллик кўрсатаётган соҳа вакиллари иштирок этди.
Тадбирни МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров очиб берди. Отабек Муҳаммадалиевич барча ОАВ ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларга янги ижодий зафарлар, сиҳат-саломатлик ва омад тилади.
Тадбир доирасида соҳа фидойиларига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғалари топширилди. Журналистлар ва ижодкорлар кўрсатилган эътибор ва эътирофдан катта мамнуният билдиришди.


























